01.04.2024

Ёшларни ёт ғоялардан асраш ва илмга бўлган меҳрни ошириш - барқарорлик омили

Термиз шаҳар 8-сонли умумий ўрта таълим мактабида, таълим муассаса ўқувчилари ҳамда уларнинг ота-оналари иштирокида "Ёшларни ёт ғоялардан асраш ва илмга бўлган меҳрни ошириш - барқарорлик омили" мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси Ж.Мамаюсупов ҳам иштирок этди.

Тадбирда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг ижтимоий тармоқлардан оқилона фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар онгида соғлом фикрлаш, таҳлилий тафаккурини шакллантириш, тўғри баҳолаш, кўр-кўрона эргашмаслик, интернет ва ижтимоий тармоқлардаги ахборотларга танқидий ёндашиш, ғаразли маълумотларни рад этиш, мафкуравий иммунитетни ошириш, умумэътироф этилган қоида ва амалдаги қонунларга риоя қилишга алоҳида эътибор қаратиб ўтиш кераклиги таъкидлаб ўтилди.

 

 

Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar