09.04.2024

АМИР ТЕМУР – БУЮК ДАВЛАТ АРБОБИ

Умумбашарият тарихида мислсиз аҳамиятга эга бўлган буюк Соҳибқирон Амир Темур сиймосида халқимизнинг куч-қудрати, адолатпарварлиги, бунёдкорлиги мужассам. Зеро, Амир Темур ўрта асрнинг йирик давлат арбоби, буюк саркарда, кучли, марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийси ҳисобланади.

Маълумки, ҳар йили Амир Темур таваллуд топган сана юртимиз бўйлаб кенг нишонланади. Бу йил ҳам юртимиз бўйлаб улуғ саркарда таваллудининг 688 йиллиги тадбирлари катта хурсандчилик билан ўтказилди.

Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида ҳам мазкур сана муносабати билан “Амир Темур – буюк давлат арбоби” мавзусида маънавий-маърифий байрам тадбири бўлиб ўтди. 

Тадбирда Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази катта илмий ходими, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Ж.Чўтматов, Таълим муассасаси Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Х.Мардонов, Ўқув услубий бўлим бошлиғи А.Вайдуллаев, таълим муассасанинг педагог-ўқитувчилари ҳамда талабалар иштирок этди.

Ж.Чўтматов сўзга чиқиб, буюк бобомизнинг ҳаётига оид қизиқарли маълумотлар, унинг дунё тамаддунига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида сўз юритди.

Соҳибқирон Амир Темур бунёдкорлик, адолат, инсоф-у диёнатни ўзи учун шиор билиб, халқ дард-у ташвиши билан яшаган, илм-фан, маданият ва маънавият ҳомийси бўлгани таъкидлаб ўтилди. “Темур тузуклари” асари ёшларни ватанпарварлик, миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди.

Ўтказилган тадбир талабаларда катта таассурот қолдирди.

 

Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar