21.05.2024

Ягона олимпиада

“Ягона олимпиада-2024” бошланди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг битирувчи курс талабалари ўртасидаги “Ягона олимпиада” танловининг якуний боқичи Тошкент ислом институтида бошланди.

10 та  мадрасаларда ўтказилган саралаш босқичида 1-ўринни эгаллаган талабалар республика босқичида иштирок этмоқда.

Танловни ЎМИ раиси ўринбосари, ТИИ ректори, ҳайъат раиси М.Муҳаммадсидиққов кириш сўзи билан очиб берди.

ТИИ ўқитувчиси Абдулбосит қори Қобилов Қуръон тиловат қилгач, иштирокчиларга омад тилаб дуои хайр қилинди.

ЎМИ Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири, ҳайъат раиси ўринбосари С.Шерхонов танловни ўтказиш тартиби, тест синовлари қоидалари билан иштирокчиларни таништирди.

Иштирокчилар ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг ўқув дастурлари асосида Араб тили, Фиқҳ ва ақоид, Ўзбекистон тарихи фанлари бўйича тест синовдан ўтмоқда.

Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar