Йил ўқитувчиси
“Йилнинг энг яхши Тафсир фани ўқитувчиси” танлови бошланди
️Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари ўртасида “Йилнинг энг яхши Тафсир фани ўқитувчиси” танлови Тошкент ислом институтида ўтказилмоқда.
Тадбир Қуръон тиловати билан бошланди. ЎМИ раиси ўринбосари, ТИИ ректори, ҳайъат раиси М.Муҳаммадсиддиқов кириш сўзи билан танловни очиб берди.
️ЎМИ Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири, ҳайъат раиси ўринбосари С.Шерхонов танлов шартлари, ўтказиш тартиби ва мукофотлар ҳақида маълумот берди.
️Танловда диний таълим муассасасида камида уч йиллик педагогик иш тажрибасига эга педагог-ўқитувчилар қатнашиши мумкин. Иштирокчиларнинг чиқишлари қуръа ташлаш йўли билан аниқланди.
️13 та ислом таълим муассасалари раҳбарлари ўз ўқитувчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида институтга ташриф буюриб, тадбирда қатнашмоқдалар.
Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати
Izohlar