
БОБУР ШОҲ ВА ШОИР
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда ҳамдир. Бобур кенг дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Бобурийлар сулоласига асос слоган. Унинг сержило ўзбек тилида ёзилган “Бобурнома” асари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан ҳам жой олди. Унинг нафис ғазал ва рубоийлари туркий шеъриятининг энг нодир дурдоналари бўлиб, “Мубаййин” (“Баён этилган”), “Хатти Бобурий”, “Ҳарб иши”, Аруз ҳақидаги рисолаласи эса ислом қонуншунослиги, шеърият ва тил назарияси соҳаларига муносиб ҳисса бўлиб қўшилди.


“Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542-йиллиги муносабати билан “Бобур шоҳ ва шоир” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда таълим муассасаси Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари И.Бобоқулов, Термиз давлат университети Тарих факултети ўқитувчиси Ш.Муродов ҳамда таълим муассасанинг ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.
Тадбирда давомида Ш.Муродов сўзга чиқиб – “Туркий адабиётнинг энг машҳур вакилларидан бири, ўзининг ижобий фаолияти ва кучли сиёсати билан дунё тарихида ўчмас ном қолдирган буюк шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур Амир Темурнинг муносиб ворисларидан эканлигини, унинг авлодлари эса кўп йиллар давомида дунё сиёсатига катта таъсир кўрсата олганлигини, шу тариқа Бобур улкан сулола асосчиси сифатида тарихда қолганлигини” таъкидлаб ўтди.
Тадбир кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Бу каби тадбирларнинг ўтказилиши талабаларни илм ва маърифатга бўлган қизиқишини янада кучайтиришга хизмат қилди.


Тадбир сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
Izohlar