
ОНЛАЙН СЕМИНАР: ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙ АСАРЛАРИДА ИЛМ АН-НАФС НАЗАРИЯСИ ҲАҚИДА
Бугун, 2025 йил 11 апрель куни Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Шарқ маданияти ва меросини тадқиқ этиш илмий-тадқиқот маркази билан ҳамкорликда онлайн семинар ташкил этилди.


Семинарда Шарқ маданияти ва меросини тадқиқ этиш илмий-тадқиқот маркази директори, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) доцент Нодир Каримов “Ҳаким Термизий асарларида илм ан-нафс назариясига оид масалалар” мавзусида маъруза қилди.


Мазкур илмий учрашув Ҳаким Термизий меросининг бугунги маънавий ҳаётдаги аҳамиятини ёритиш ҳамда нафс назариясига оид билимларни чуқурроқ англашга хизмат қилади.

Ўзаро илмий баҳс ва мунозараларга бой бўлган семинарда "Имом Термизий" ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчи ва ходимлари ҳам иштирок этди.
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
Izohlar