
ҚУРЪОН НОЗИЛ БЎЛГАНДА АРАБЛАРНИНГ КЎПЧИЛИГИНИНГ УММИЙ БЎЛИШИНИНГ ҲИКМАТЛАРИДАН БИРИ
Уммий сўзи луғатда “саводсиз”, “ўқиш, ёзишни билмайдиган” деган маъноларни билдирди. Аллоҳ таоло ўзининг Каломида шундай марҳамат қилади:
هُوَ الَّذِي بَعَثَ فِي الْأُمِّيِّينَ رَسُولًا مِّنْهُمْ يَتْلُو عَلَيْهِمْ آيَاتِهِ وَيُزَكِّيهِمْ وَيُعَلِّمُهُمُ الْكِتَابَ وَالْحِكْمَةَ وَإِن كَانُوا مِن قَبْلُ لَفِي ضَلَالٍ مُّبِينٍ
“У зот саводисизлар ичидан, гарчи улар бундан аввал очиқ залолатда бўлсалар ҳам, уларга оятларини ўқиб берадиган ва уларни поклайдиган ҳамда китобни ва ҳикматни ўргатадиган Пайғамбарни юборди” ( Жумаъ сураси 2-оят)
Аллоҳ таоло саводсизларни ичидан демоқда, демак ўша вақтда арабларнинг аксари саводсиз бўлган. Шу ўринда савол туғилади. Нима учун айнан араблар? Ахир улар саводсизку? Қуръонни Аллоҳ ўша даврда саводли қавмга тушурса бўлмайдими?
Одатда саводсиз инсоннинг асосий иши, зеҳнига ва хотирасига таянишдир. Чунки у ёзишни ва ўқишни билмайди. Билсаки, ундан фойдаланаман деб хотиржам бўлса. Лекин одатда саводсиз одамда бундай имконият йўқ. Шунинг учун ҳам у зеҳни ва хотирасига таянади. Бир марта эшитган нарсасини ёдлаб олишга, ва бир марта кўрган воқеасини эслаб қолишга зўр бериб ҳаракат қилади. Араблар Қуръон нозил бўлган вақтда ана шундай ҳолатда эди. Яъни уларда ўткир зеҳн, тез ёдлаб олишлик ва ёдланган нарсаларни зеҳда қуйилиб келиш хусусияти бор эди. Ўша вақтда биргина араб юз минглаб байтни ёддан билар, ўзларининг насл-насабларини эса, тутулмасдан айтиб берардилар. Ўз даврининг машҳур ўн муаллақот[1] номли шеърий тўпламни ҳам, ҳар бир араб шеърларининг кўплигига ва ёдлашлик қийинлигига қарамасдан ёдлаб оларди.
Бир сўз билан айтадиган бўлсак Қуръон нозил бўлган даврда араблар саводсиз бўлишига қарамай ўта зеҳни теран ва хотираси кучли бўлган. Айнан шу омил ҳам VII асрда Аллоҳ таоло ваҳий учун арабларни танлаб олишига бўлган сабабларнинг биридир.
Шайх Муҳаммад Али Собунийнинг “Тибён фи улумул Қуръон” китоби асосида тайёрланди.
Хамидов Абдулбосит – “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
[1]Johilyat davrida arablarning o‘nta mashhur shoirlarning she’rlari to‘plangan to‘plam.
Izohlar