13.06.2025

Қодисийя воқеаси (4-қисм)

Кузатувчиларимизга маълумки, биз юқорида нафақат ислом тарихи, балки инсоният тарихидаги энг дахшатли жанглардан бирини муҳокама қилаётгн эдик. Баъзи сабабларга кўра охирига етмай қолган ушбу тарихий воқеани давом этишга қарор қилдик. Қодисийянинг икки кунини ёритганимиздан сўнг энди биз учинчи кунига киришсак мақсадга мувофиқ бўлади деб ўйладик.

Қодисийянинг учинчи куни амас куни деб номланди. Араб тили изоҳли луғатида “амас”“қаттиқ жанг” деган маънони беради. Бу кунга келиб талофотлар аниқланди. Мусулмонларда жароҳат олган ва шаҳид кетганлар икки минг атрофида. Форсларда эса йўқотиш каттароқ, жангда ҳалок бўлганларнинг ўзи ўн минг адад эди. Мусулмонлар шаҳид кетган биродарларини дафн қилар, жароҳат олганларини эса ҳамшира аёлларни олдига олиб борар эди. Аммо Форслар ҳатто жангда ҳалок бўлган аскар биродарларига ҳам эътибор бермасди. 

Бу кунда Шомдан йўлга чиққан Ҳошим ибн Утба бошлиқ ёрдамчи бўлинманинг асосий қисми Қодисийядаги мусулмонларга келиб қўшилди. Форслар учинчи кунга пухтароқ тайёрланди. Улар жангоҳдаги филларини олд ва ён қисмаларини отлар билан, орқа қисмини эса пиёда аскарлар билан ҳимоя қилди. Сабаби мусулмон аскарлар филларга ҳужум қилиб, уни устидаги қутиси(филни бошқарувчи жойлашган ўриндиқ)ни ағдариб ташламасин. Лекин вазият Форслар ўйлагиндек бўлиб чиқмади, аввалги кунларда филлардан қўрққан мусулмон отлари бу гал филлардан ҳуркимай қўйди. Чунки фил жангоҳда ёлғиз бўлсагина ўта ваҳшийга айланади. Аммо у бу гал форс отлиқлар қўршовида. Бунинг устига мусулмон лашкарларининг отлари филларга кўникишга ҳам улгурди. 

Учинчи куннинг энг асосий воқеаси, фосрларнинг бош фили оқ филни ўлдирилиши бўлди. Мусулмон лашкарларининг бош қомондони Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу Қоъқоъ ибн Амрга бир неча аскар билан бориб оқ филни ўлдиришга буйруқ берди. Ҳаммол ибн Молик ва Риббийл ибн Амрга эса қўтир филни ўлдиришга буюрди. Чунки мана шу икки фил Қодисийядаги нақд 33 та форс филларини бошқараётган эди.

Қоъқоъ ва унинг ҳамроҳи оқ филни кўзига ўқ санчиб уни ўлдирди. Оқ фил йиқилди. Ҳаммол ибн Молик ва Риббийл ибн Амрлар эса қўтир филни жароҳатлади. Жароҳатланган қўтир фил форс аскарларини сафларини ёриб ўзини Атиқ дарёсига ташлади. Чунки унинг лаби жароҳатланганди. Шу тарзда учинчи куннинг жанги кун охиригача давом этди. Кеч киргач икки қўшин бироз муддатга ажралди. Лекин…

 

Хамидов Абдулбосит – “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси 

 

“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar