18.10.2025

ҚУРЪОНИ КАРИМНИ ЭСКИЧА ДЕБ ҚАРАШЛИКДАН САҚЛАНИШ

Қуръони карим нафақат руҳий-маънавий йўл-йўриқ, балки унда замонавий илм-фан билан уйғунлашган кўплаб ҳақиқатлар ҳам мужассам. Сўнгги асрларда илм-фан тараққиёти орқали Қуръондаги баъзи оятларнинг илмий маънолари чуқурроқ тушунила бошланди.

Масалан, Қуръонда инсоннинг ҳомила босқичлари нутфа, алақа, мудға тарзида баён этилган (Муъминун, 12–14-оятлар). Бу тафсилотлар замонавий тиббиёт орқали тўлиқ тасдиқланган. Худди шунингдек, Қуръон Ер шаклини "даҳаҳа" — яъни тухумсимон деб таърифлайди (Назиъат, 30), бу эса Ернинг геоид шаклини англатади.

Қуръонда коинотнинг кенгайиши (Зарият, 47), темирнинг осмондан туширилгани (Ҳадид, 25), денгиз тубидаги зулмат ва ички тўлқинлар (Нур, 40) каби илмий фактлар ҳам 20–21-аср кашфиётлари орқали тасдиқланди. Шунингдек, барча мавжудотнинг жуфт-жуфт яратилгани ҳақидаги оят (Зарият, 49) замонавий биология ва ҳатто квант физикасида ўз тасдиғини топмоқда, биз бази Қуроний мўжизларини  келтирдик халос  ҳали илм фан кашф этолмаган, инсоннинг ақли англамаган  мўжизалари  қанча? Демак Қуръон карим эскича китоб эмас балки ҳар бир замонга мосдир қиёматгача ўзининг сир асрорларини очишда тўхтамайди.

Бу мисоллар Қуръоннинг илоҳий манбадан нозил бўлганини ва у фақат ўз даврига эмас, балки барча замонларга ҳидоят бўлиб юборилганини кўрсатади.

 

 

Ғаниев Олим – “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси

 

“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar