ҒИЙБАТНИ ИСЛОҲ НИҚОБИДА ОҚЛАШ
Афсуски, кўп ҳолларда одамлар “биз уни тузатмоқчимиз” деган сўзлар билан аслида бировнинг айбини очиш, уни пастга уриш, ўзини устун кўрсатиш каби нафсий ҳис-туйғуларни яширишади. Бундай ҳолатда “ислаҳ” деган сўз — ғийбатни оқлаш учун ниқоб бўлиб қолади. Асл ислоҳ — ўша биродар билан бевосита, одоб билан, юзма-юз гаплашишдир. Орқасидан гапириш эса, ният қандай бўлишидан қатъи назар, кўнгилга қора доғ солади.
Баъзан одамлар бировнинг орқасидан гапириб, бу ишини “биз уни ислоҳ қилмоқчимиз”, “тўғри йўлга қайтсин дедик”, “ёмонликни йўқотмоқчи бўлдик” деб оқлашади. Аммо бу сўзлар ғийбатни ҳалол қилмайди. Чунки ғийбат – бу бировнинг йўқлигида у ёқтирмайдиган гапни айтишдир. Айтилган нарса рост бўлса ҳам, барибир ғийбат саналади.
Ислоҳ дегани – инсонни яхшиликка чақириш, уни хатосидан қайтаришдир. Аммо бу иш орқасидан эмас, кўзига қараб, одоб билан амалга оширилади. Орқасидан гапириш ислоҳ эмас, балки кўпинча нафсни тинчлантириш, ўзини оқлаш ёки кимнидир камситиш шаклига айланади.
Ғийбат ҳеч қачон ислоҳ келтирмайди. Аксинча, у дилларга озор беради, биродарликни бузади, юракларга адоват солади. Ғийбат тарқаган жойда муҳаббат сўнади, ишонч йўқолади. Агар ният чин бўлса, инсон ғийбат эмас, насиҳат қилади – у яширинча, холис ният билан, фойда учун сўзлайди.
Демак, “ислаҳ йўлида” деб айтилган ғийбат ҳам аслида хатодир. Ислоҳ қилиш нияти тўғри бўлиши мумкин, лекин усул нотўғри бўлса, у фойда эмас, зарар келтиради.
“Ким биродарини чин дилдан севсин, уни орқасидан эмас, юзига қараб тузатсин.”
Валиев Аҳмадали – “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси 4-босқич талабаси
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
УЗ
РУ
EN
العربية
Izohlar