12.11.2025

ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК — ТИНЧЛИК ВА ТОТУВЛИК ГАРОВИ

Имом Термизий номидаги ислом институти ҳамда “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Бағрикенглик ҳафталиги” доирасида “Диний бағрикенглик — тинчлик ва тотувлик гарови” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда таълим муассасасининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари И. Бобоқулов, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг илмий ходими О. Севаров, шунингдек, ўқитувчилар ва талабалар иштирок этдилар.

Давра суҳбатида юртимизда диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва конфессиялараро ҳамжиҳатликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Сўзга чиққанлар мамлакатимизда барча дин вакилларига яратилаётган тенг ҳуқуқ ва имкониятлар, виждон эркинлигини таъминлаш борасидаги чора-тадбирлар ҳақида сўз юритдилар.

Тадбир давомида талабаларга бағрикенглик, ўзаро ҳурмат, тинчлик ва тотувлик қадриятларини чуқур англаш, уларни ҳаётда кенг тарғиб этиш зарурлиги ҳақида тавсиялар берилди. Шунингдек, диний бағрикенглик жамиятда тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлашдаги муҳим омил экани таъкидланди.

 

“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar