“ЗАКОВАТ” ИНТЕЛЛЕКТУАЛ БЕЛЛАШУВИ
Имом Термизий номидаги Ислом институти ҳамда “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабалари ўртасида “16-ноябр – Халқаро бағрикенглик куни” муносабати билан “Заковат” интеллектуал беллашуви бўлиб ўтди. Дастлаб тадбир Қуръони карим тиловати билан бошланди.


Тадбирда таълим муассасаси директори К. Исламов, Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари И. Бобоқулов ҳамда таълим муассасанинг устозлар ва талабалар иштирок этишди.

Тадбирда таълим муассасаси директори К.Исламов:
“Бу каби мусобақаларни ўтказишдан мақсад — талабалар ўртасида бағрикенглик, бирдамлик ва ўзаро ҳурмат каби юксак қадриятларни чуқур англашга хизмат қилиш, уларда эркин фикрлаш ва жамоавий ишлаш кўникмаларини янада мустаҳкамлашдан иборат,” — дея таъкидлади.

Тадбирни таълим муассасаси Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари И. Бобоқулов олиб борди.

Ушбу беллашув қуйидаги манбалар асосида ташкил этилди:
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг қаламига мансуб "Исломда Ватан тушунчаси"
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг "Васатия"
Мазкур беллашувда ҳар бир курсдан 5 нафардан иборат жамоалар шакллантирилиб, жами 6 та жамоа:
Имом Бухорий жамоаси
Имом ибн Можа жамоаси
Имом Муслим жамоаси
Имом Абу Довуд жамоаси
Имом Насоий жамоаси
Имом Термизий жамоаси




Мусобақа давомида иштирокчилар мантиқий фикрлаш, тезкор жавоб қайтариш, ҳамда умумий билим доирасини намоён этишга қаратилган баҳсли ва қизиқарли саволларга жавоб беришди. Уларнинг ҳар бир босқичдаги фаол иштироки, вазиятга мос равишда тез фикр юритиши ва жамоавий ҳамкорликда қарор қабул қилиши беллашувнинг янада қизғин ва мароқли ўтишини таъминлади.



Якуний натижаларга кўра қуйидаги жамоалар ғолиб деб топилди:
1-ўрин: Имом Насоий жамоаси (3 миллион пул мукофоти)
2-ўрин: Имом Термизий жамоаси (2 миллион пул мукофоти)
3-ўрин: Имом Бухорий ҳамда Имом Абу Довут жамоалари (1 миллион пул мукофоти)
Ғолиб бўлган жамоалар таълим муассаса томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Ушбу интеллектуал беллашув нафақат талабаларнинг билим ва салоҳиятини намоён этишга, балки улар ўртасида дўстона муҳит, ўзаро ҳурмат ва бағрикенглик тамойилларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
УЗ
РУ
EN
العربية
Izohlar