“Диний бағрикенглик” кўкрак нишони
“16-ноябрь – Халқаро диний бағрикенглик куни” муносабати билан диний-маърифий соҳада фидокорона хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ соҳа вакиллари “Диний бағрикенглик” кўкрак нишони билан тақдирланди.


Мазкур мукофотни Сурхондарё вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари А.Абдураҳманов топширди. Ушбу кўкрак нишони билан “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Имомиддин Бобоқулов ҳам тақдирланди.



Мазкур эътироф – устознинг йиллар давомида қилган машаққатли меҳнати, халққа ва илмга бўлган садоқати, ёш авлод тарбиясига қўшган улкан ҳиссасининг муносиб натижасидир.
Шу муносабат билан “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси раҳбарияти ҳамда жамоаси устозимизни ушбу юксак мукофот билан чин дилдан табриклайди! Келгусидаги фаолиятларида ҳам зафарлар, мустаҳкам соғлик ва янги ютуқлар ёр бўлишини тилайди.
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
УЗ
РУ
EN
العربية
Izohlar