19.11.2025

"АҚОИД" ФАНИДАН ОЧИҚ ДАРС

"Имом Термизи"й ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси Н.Тўхтаев 301-гуруҳ талабаларига "Ақоид" фанидан "Аллоҳнинг каломи махлуқ эмаслиги баёни" мавзусида очиқ дарс ўтди.

 Дарс замонавий педагогик технологиялар, интерфаол усуллар ҳамда савол-жавоб тарзида олиб борилиб, талабаларнинг мустақил фикрлаши ва илмий ёндашувини ривожлантиришга қаратилди. Дарс жараёнида талабаларнинг фаол иштирок этиши, уларнинг савол ва мулоҳазалари мавзуни янада очиқ-ойдин ёритишга хизмат қилди.

 Очиқ дарсни кузатиб борган малакали устозлар педагогик усуллар, таълим жараёнининг ташкил этилиши ҳамда талабаларнинг фаоллиги юзасидан ўз фикр ва тавсияларини билдирдилар.

 Дарс якунида мавзудан олинган асосий хулосалар умумлаштирилиб, талабаларга бу йўналишдаги билим ва тафаккурни янада ривожлантириш бўйича тавсиялар берилди.

️“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати

 

Izoh qoldirish

Izohlar