25.11.2025

Ижарада истиқомат қилаётган талабаларнинг яшаш шароити ўрганилди

“Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ижарада истиқомат қилаётган талабаларнинг яшаш шароити билан яқиндан танишиш ҳамда уларни ҳар томонлама моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида мунтазам равишда амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, масъул ходимлар томонидан талабалар жойлашган уй-жойларида хавфсизлик талаблари, уларнинг гигиена шароити ҳамда маиший эҳтиёжлари ўрганилмоқда. Ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, зарур ёрдам кўрсатиш ва талабалар учун қулай муҳит яратиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб келинмоқда.

 Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож, узоқ ҳудудлардан келган талабаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа зарурий воситалар етказиб бериш ишлари ҳам тизимли равишда йўлга қўйилган.

 

“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar