09.12.2025

КУТУБХОНАГА ҚИМАТЛИ АСАР ТУҲФА ЭТИЛДИ

Шайх Муҳаммад Хузарийнинг машҳур “Нурул-яқин фи сийрати саййидил-мурсалийн” асари ўзбек тилига академик таржима қилинган ҳолда Имом Термизий номидаги ислом институти ҳамда “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси китубхонаси ва талабаларига тақдим этилди.

Мазкур таржимани Тошкент ислом институтининг катта ўқитувчиси, сийрат фанининг тажрибали мутахассиси Абдул Азим домла Зиёуддин амалга оширган.

“Нурул-яқин” асари ислом оламида кенг қўлланиладиган муҳим дарсликлардан бири ҳисобланади. У икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмда Макка даври, иккинчи қисмда эса Мадина даври сийрати ёритилган.

Китоблар белгиланган тартибда Ахборот-ресурс маркази фондидан ўрин олди ва эндиликда ўқувчилар ҳамда ўқитувчилар фойдаланиши учун жойлаштирилди.

“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
 

Izoh qoldirish

Izohlar