“10-декабрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси қабул қилинган кун”
“Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида “10-декабрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси қабул қилинган кун” муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил қилинди.



Тадбирда Ўқув-услубий бўлим бошлиғи О. Омонов, Термиз шаҳар Адлия бўлими бошлиғи С. Сайфутдинов ҳамда таълим муассаса ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.
Дастлаб, тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳиясининг янграши билан бошланди.


Шундан сўнг О. Омонов Мадҳиянинг қабул қилиниши тарихига тўхталиб, унинг мустақиллик рамзи сифатидаги ўрни ҳақида сўз юритди. У бугунги кунда ёшларда юртга садоқат, миллий қадриятларга ҳурмат туйғуларини шакллантиришда бундай тадбирларнинг муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.
С. Сайфутдинов эса Мадҳиянинг давлат рамзи сифатидаги ҳуқуқий аҳамияти, уни ҳурмат қилиш ва асраш ҳар бир фуқаронинг бурчи экани ҳақида батафсил маълумот берди.

Тадбир давомида талабаларга Давлат мадҳияси яратилиш тарихи, унинг матни ва мусиқаси муаллифлари ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди.
Тадбир якунида барчага юртимиз рамзларини ҳурмат қилиш, уларни муносиб қадрлаш ва ёшлар орасида тарғиб этиш бўйича тавсиялар берилди.
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
УЗ
РУ
EN
العربية
Izohlar