"АРАБ ТИЛИ (НАҲВ)" ФАНИДАН ОЧИҚ ДАРС
"Имом Термизий" ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси Эшбоев.Ш 301-гуруҳ талабаларига "Араб тили (наҳв)" фанидан "Мубтадо ва хабарнинг таърифи ҳамда уларга тегишли қоидалар" мавзусида очиқ дарс ўтди.


Дарс замонавий педагогик технологиялар, интерфаол усуллар ҳамда савол-жавоб тарзида олиб борилиб, талабаларнинг мустақил фикрлаши ва илмий ёндашувини ривожлантиришга қаратилди. Дарс жараёнида талабаларнинг фаол иштирок этиши, уларнинг савол ва мулоҳазалари мавзуни янада очиқ-ойдин ёритишга хизмат қилди.


Очиқ дарсни кузатиб борган малакали устозлар педагогик усуллар, таълим жараёнининг ташкил этилиши ҳамда талабаларнинг фаоллиги юзасидан ўз фикр ва тавсияларини билдирдилар.


Дарс якунида мавзудан олинган асосий хулосалар умумлаштирилиб, талабаларга бу йўналишдаги билим ва тафаккурни янада ривожлантириш бўйича тавсиялар берилди.
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
УЗ
РУ
EN
العربية
Izohlar