05.02.2026

Коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш

Сурхондарё вилояти маданият ва санъат соҳасида фаолият юритаётган ходимлар иштирокида “Коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш”, “Терроризм ва диний экстремизм, турли диний оқимлар ҳамда зарарли ғояларга қарши курашиш” мавзуларида семинар-тренинг ташкил этилди.

Мазкур тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг масъул ходимлари ҳамда Имом Термизий номидаги ислом институти ректори К. Исламов иштирок этиб, диний маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳатлар ҳамда соҳага доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Қонунчиликдаги янгиликлар кенг таҳлил қилиниб, иштирокчилар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Шунингдек, семинар давомида тизимда амалга оширилаётган ишлар, янги лойиҳалар, шаффофликни таъминлаш, коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, терроризм ва диний экстремизмнинг салбий оқибатлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Иштирокчиларга бу каби хавф-хатарларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Семинар-тренинг якунида мавзулар юзасидан савол-жавоблар ўтказилиб, иштирокчиларга амалий тавсиялар берилди.

Izoh qoldirish

Izohlar