16.03.2026
“Сийрат ул-Хулафоир рошидин” китоби ҳадя қилинди
“Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси 1-босқич талабалари учун маърифий аҳамиятга эга бўлган китоблар ҳадя қилинди. Хусусан, талабаларга ислом тарихида муҳим ўрин тутган тўрт буюк халифа ҳаёти, уларнинг адолатли бошқаруви, тақвоси ҳамда уммат учун қилган хизматлари ҳақида ҳикоя қилувчи “Сийрат ул-Хулафоир рошидин” китоби тақдим этилди.

Мазкур китоб талабаларнинг ислом тарихи ҳақидаги билимларини бойитиш, уларни саҳобаларнинг ибратли ҳаёти билан яқиндан таништириш ҳамда уларда юксак ахлоқий фазилатларни шакллантиришга хизмат қилади. Ушбу ҳадя ёш толиби илмларни илм олишга янада рағбатлантиришга хизмат қилади.
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
УЗ
РУ
EN
العربية
Izohlar