“Иқтисодиётни технологик ва инновацион ўсиш моделига ўтказиш” мавзусида маънавий-маърифий тадбир
Бугун Имом Термизий номидаги ислом институти, Термиз давлат университети ҳамда Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2025-йил 26-декабрдаги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифаларга бағишланган “Миллий юксалишнинг янги Ўзбекистон модели” номли махсус курс дастури доирасида “Иқтисодиётни технологик ва инновацион ўсиш моделига ўтказиш” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.


Мазкур тадбирда таълим муассасаси ректори К.Исламов, Термиз давлат университети ректори, иқтосодиёт фанлари доктори, профессор А.Тошқулов, Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази директори М.Жониев ҳамда таълим муассасанинг педагог-ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.


Тадбирда Термиз давлат университети ректори А.Тошқулов сўзга чиқиб, бугунги кунда Ўзбекистонда олиб борилаётган иқтисодий ўзгаришлар, иқтисодиёт тармоқларини рақамлаштириш, инновацион технологияларни жорий этиш ҳамда илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясининг аҳамияти ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди. Шунингдек, Президентимиз Мурожаатномасида белгиланган вазифалар мамлакат тараққиётида муҳим ўрин тутиши, ёшларни замонавий билим ва касбларга йўналтириш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири эканини таъкидлади.



Тадбир якунида мавзу юзасидан савол-жавоблар ўтказилиб, иштирокчилар томонидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Ушбу маънавий-маърифий тадбир талаба-ёшларнинг иқтисодий тафаккурини кенгайтириш ҳамда Президентимиз томонидан белгиланган устувор вазифаларнинг мазмун-моҳиятини чуқур англашга хизмат қилди.

Имом Термизий НИИ матбуот хизмати
УЗ
РУ
EN
العربية
Izohlar