“Замонавий давлат бошқаруви ва адолатли суд-ҳуқуқ тизими борасидаги ислоҳотларни давом эттириш” мавзусида маънавий-маърифий тадбир
Бугун Имом Термизий номидаги ислом институти ҳамда “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2025-йил 26-декабрдаги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифаларга бағишланган “Миллий юксалишнинг янги Ўзбекистон модели” номли махсус курс дастури доирасида “Замонавий давлат бошқаруви ва адолатли суд-ҳуқуқ тизими борасидаги ислоҳотларни давом эттириш” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.


Мазкур тадбирда таълим муассасаси маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари И. Бобоқулов, ўқув-услубий бўлим бошлиғи О. Омонов, Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази директор ўринбосари К. Жомаҳматов ҳамда Термиз шаҳар Адлия бўлими бошлиғи С. Сайфутдиновлар иштирок этдилар.


Тадбир давомида Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази директор ўринбосари К. Жомаҳматов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2025-йил 26-декабрдаги Мурожаатномасида белгиланган устувор йўналишлар бўйича тадбир иштирокчиларига батафсил маълумот берди.



Шундан сўнг Термиз шаҳар Адлия бўлими бошлиғи С. Сайфутдинов суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан тушунчалар бериб ўтди.


Мазкур тадбир ўзаро фикр алмашиш, ҳуқуқий билимларни ошириш ҳамда ёшларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги иштирокини янада фаоллаштиришга хизмат қилди.
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
УЗ
РУ
EN
العربية
Izohlar