11.02.2026

9 февраль — туркий адабиёт осмонида ўчмас юлдуз бўлиб порлаган, буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби ҳазрат Алишер Навоий таваллуд топган улуғ сана.

Шу муборак сана муносабати билан Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабалари иштирокида “Ҳазрат Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги муносабати билан” маънавий-маърифий давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директорининг ўринбосари Жамаҳматов Каромиддин маъруза қилиб, ҳазрат Навоий ижодини фақат адабиёт эмас, балки бутун бир маънавий мактаб сифатида англаш лозимлигини таъкидлади. У ўз сўзида Навоий мероси бугун ҳам инсонни камолотга, қалб поклиги ва комилликка чорлашда муҳим дастуриламал эканини қайд этди.

Тадбирда Алишер Навоийнинг бебаҳо маънавий мероси, унинг инсон қалби, ахлоқ ва адолат ҳақидаги ўлмас ғоялари ҳақида сўз юритилди. Ёш авлод онгида Навоий асарларининг ҳаётий аҳамияти, маънавий тарбиядаги ўрни алоҳида таъкидланди.


 

Izoh qoldirish

Izohlar