02.03.2026

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари таълим муассасага ташриф буюрди

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Имом Термизий номидаги ислом институти, "Имом Термизий" ўрта махсус ислом таълим муассасаси ҳамда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ташриф аввалида муфтий ҳазратлари янги институт ва мадрасанинг замонавий тарзда барпо этилаётган ўқув бинолари, маъруза заллари, кутубхона, ётоқхона ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказишга мўлжалланган масканнинг қурилиш лойиҳаси билан батафсил танишди. Қурилиш жараёнлари бевосита бино ичига кириб ўрганилди, ишларнинг сифати ва муддатига алоҳида эътибор қаратилди. Масъулларга қурилишда сифат, пухталик ва қулайлик тамойилларига қатъий риоя этиш юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.


“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar