Садру-ш-Шариа лақаби билан машҳур олим
Бухоролик ўнлаб атоқли фақиҳлар (ҳуқуқшунос олимлар) орасида, Садру-ш-Шариатлар оиласи ўзига хос мавқега ега бўлиб, ислом ҳуқуқшунослигида мумтоз ўрин тутган ҳанафий мазҳабининг йирик намояндалари сифатида хизмат қилдилар ва улар Марғинонийнинг шоҳ асари “Ал-Ҳидоя”га катта диққат-еътибор қаратдилар.
Садру-ш-Шариа лақаби билан машҳур бўлиб келган Убайдулло ибн Масъуд ҳанафийлар фиқҳининг порлоқ юлдузи ҳисобланади. У бобоси Тожу-ш-шариъа лақаби билан шуҳрат қозонган Маҳмуд ибн Садру-ш-Шариа тарбиясида камол топиб, Шарқ фалсафаси, калом илми ва табиатга оид фанларни ўзлаштириб, фиқҳ илмида катта аллома сифатида танилди ва ҳанафий мазҳабининг атоқли ва сермаҳсул олимларидан бири бўлиб ижод қилди. У аждодларидан қолган илмий асарларни жамлаб, нафис ёдгорликларни тўплаш билан шуғулланиб келди ва бобоси ёзган “Виқояту-р-ривоя”ни араб тилида шарҳлаб, уни “Шарҳу-л-виқоя” деб атади. Бу китоб енг яхши ва тўлиқ шарҳ ҳисобланади. Шундан кейин баъзи ўқувчиларнинг “Виқояту-р-ривоя” китобини ўзлаштириб олишга қурби етмаётганлигини сезиб, ундаги енг зарурий масалаларни танлаб олиб, уни “Ан-Нуқоя” (“Қисқача баён”) ёки “Мухтасару-л-виқоя” деб атади. Асарнинг муқаддимасида муаллиф шундай деб ёзади:
“Бобом Маҳмуд ибн Садру-ш-Шариъа менинг фиқҳ илмини яхши ўрганишим учун “Виқояту-р-ривоя фи масоили-л-Ҳидоя” китобини тузди. Бу китобдек сўзлари мўжаз, мазмуни аниқ ва тўла иккинчи бир китобни замон аҳли кўрган емас. Мен баъзи бир толиблар ҳиммати бу китобни ўрганиб ўзлаштиришга қодир емаслигини сезиб, зарурий масалаларни танлаб олиб, ушбу “Мухтасар” (“Қисқартирилган китоб”)ни чиқардим. Ҳар ким “Ал-Ҳидоя”да келтирилган масалаларни ўрганиб, ўз хотирасида сақламоқчи бўлса, “Виқоя” китобини (бобом таълиф етган китобни) ўрганиб олишга урингай. Шошилиб турган, вақти оз бўлган киши мен таълиф етган бу “Мухтасар” (“Мухтасару-л-виқоя”)ни ўрганишга таважжуҳ қилгай”.
Ҳиндистонлик машҳур олим Абдулҳай Лакнавий “Мухтасару-л-виқоя” муалифи Убайдулло ибн Масъудни “Барча томонидан қабул қилинган имом, шариат қонунларининг соқчиси, аслий ва фаръий (жузъий) муаммолар устози ва қисқартирувчиси, ақлий ва нақлий (шаръий) фанлар олими, фақиҳ (ҳуқуқшунос), фиқҳ усулларининг билимдони, мантиқий, муҳаддис (ҳадисшунос), муфассир, тилшунос, адиб, мутакаллим, буюк қадру манзилат ва юксак мақом егаси, илму адаб билан тўлиб тошган, мажду азаматни ота-боболаридан мерос қилиб олган зот еди”, – деб танитади.
Садру-ш-Шариъа иккинчи Убайдулло ибн Масъуд 1346 йил ҳаётдан кўз юмди. Унинг қабри ота-боболарининг абадий макони – Бухорои шарифда.
Аллоҳ таоло Садру-ш-шариатлар оиласининг барча аҳллларининг дин учун қилган хизматларига муносиб ажру мукофатини зиёда қилиб берсин…Амин…
Омонов Оллоёр – Ўқув услубий бўлим бошлиғи
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
УЗ
РУ
EN
العربية
Izohlar