️Битирувчи курс талабаларининг "ХАТМОНА — 2026" байрам тадбири жараёнидан фотолавҳалар.
Тадбирда "Имом Термизий" ўрта махсус ислом таълим муассасаси директори Камол домла Исламов, Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари Абдурасул Абдурахмонов, Сурхондарё вилояти вакили ўринбосари Яҳё домла Очилов, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи Шукурулло домла Умаров, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Музаффархон домла Жониев, таълим муассасанинг ўқитувчи-ходим ва талабалари ҳамда битирувчи курс талабаларининг ота-оналари иштирок этишди.
Тадбир давомида талабалар ўзларининг ижодий чиқишлари билан иштирок этишди.
Таълим муассаса фаолиятини ривожлантириш бўйича яқиндан ҳамкорлик олиб бораётган, ўқитувчи ва талабаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаб келаётган ҳомийларга таълим муассаса томонидан ташаккурномалар топширилди.
▪️Шундан сўнг Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи Шукурулло домла Умаров мадраса устоз ва талабалари ҳаққига дуои хайр қилдилар.
Izohlar