17.06.2026

Якуний аттестация имтиҳонлари бошланди

Бугун “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасасининг 2025–2026-ўқув йили битирувчи курс талабалари учун якуний аттестация имтиҳонлари Умумкасбий фанлари — Ўзбекистон тарихи, Миллий ғоя ҳамда Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси фанлари бўйича бошланди. 

Якуний аттестация имтиҳонлари талабаларнинг таълим жараёнида эгаллаган назарий билимлари, амалий кўникмалари ҳамда мустақил фикрлаш салоҳиятини холис ва адолатли баҳолашга қаратилган бўлиб, белгиланган тартиб ва низомлар асосида ташкил этилди.

Имтиҳон жараёнларини таълим муассасаси раҳбарияти ҳамда масъул комиссия аъзолари кузатиб борди.

“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar