Таълим муассасада китоблар ярмаркаси ташкил қилинди.
“Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабалари ўртасида ўтказилган “Заковат” интеллектуал беллашуви муносабати билан Термиз шаҳрида жойлашган “Ҳилол нашр” китоблар дўкони билан ҳамкорликда китоблар ярмаркаси ташкил қилинди.
Ярмарка давомида ўқитувчи ва талабалар ўзларига манзур бўлган бадиий, диний ҳамда маърифий китобларни харид қилиш имкониятига эга бўлишди.
Мазкур кўргазма китобхонлик маданиятини юксалтириш, ёшларни мутолаага кенг жалб этиш ҳамда уларнинг илмга бўлган қизиқишини оширишга хизмат қилди. Талабалар учун бундай ярмаркалар нафақат китоб харид қилиш, балки янги асарлар билан танишиш, ўз билим доирасини кенгайтириш учун ҳам муҳим имконият бўлиб хизмат қилади.
Шунингдек, ярмарка давомида китобга бўлган меҳрни ошириш, маънавий савияни юксалтириш ва бўш вақтни мазмунли ташкил этиш борасида ҳам муҳим тарғибот ишлари олиб борилди.
Izohlar