26.03.2026
Саҳоват ойида илм маскани зарурий манбалар билан бойитилди
Муборак Рамазон ойи муносабати билан таълим муассасаси Арм фонди зарурий адабиётлар билан бойитилди.


Ана шундай хайрли ишлардан бири сифатида ҳомийлар томонидан "Имом Термизий" ўрта махсус ислом таълим муассасаси Ахборот-ресурс маркази фондига 9 турдаги жами 125 дона китоб ҳадя этилди.
Шунингдек, Имом Термизий номидаги ислом институти Ахборот-ресурс маркази фонди учун ҳам 9 турдаги жами 102 дона китоб тақдим этилди.
Мазкур китоблар талабалар ва изланувчилар учун муҳим манба бўлиб хизмат қилиб, уларнинг билим ва маънавий савиясини оширишга муносиб ҳисса қўшади.



Бу каби эзгу ишлар юртимизда илм-маърифатни ривожлантириш, ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш йўлида муҳим аҳамият касб этади.
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
УЗ
РУ
EN
العربية
Izohlar