
КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ
"Имом Термизий" ўрта махсус ислом таълим муассасаси ахборот-ресурс маркази фонди бойитилди. Ҳомийлар томонидан таълим муассасасига талабалар маънавиятини оширишга хизмат қиладиган бадиий ҳамда диний-маърифий йўналишдаги 38 хилда 322 дона қимматли китоблар ҳадя қилинди.

Ушбу китоблар ўқувчилар учун билим манбаи, тафаккур ва тарбия мактаби бўлиб хизмат қилади. Китоблар орасида Қуръони карим таржималари, ҳадис тўпламлари, ислом тарихига оид асарлар, шунингдек, миллий ва жаҳон адабиётининг сара намуналари мавжуд.

Мазкур ташаббус АРМ фондининг бойиб боришига, талаба-ёшларимизнинг китобхонлик маданиятини оширишга ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишига хизмат қилади.

Х.Чоршанбиев - "Имом Термизий" ўрта махсус ислом таълим муассасаси АРМ мудири
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмат
Izohlar