28.01.2026

Илм ва маърифатга бағишланган умр

"Имом Термизий" ўрта махсус ислом таълим муассасада таниқли аллома "Шайх Юсуфхон тўра Шокиров таваллудининг 100 йиллиги" муносабати билан китоблар кўргазмаси ташкил этилди. Тадбир у зотнинг ибратли ҳаёт йўли ва бой илмий меросини ёш авлодга яқиндан танитишга қаратилди.

Кўргазмада Шайх Юсуфхон тўра Шокировнинг илмий ишлари билан бир қаторда, у зот шаклланган оилавий ва илмий муҳитни ёритувчи манбалар ҳам намойиш этилди. Жумладан, унинг амакиси — буюк аллома Алихон тўра Соғуний қаламига мансуб «Тарихи Муҳаммадий» асари ҳам тақдим этилди. Ушбу китоб Шайх Юсуфхон тўра камол топган уламолар сулоласининг илмий-маънавий меросини янада тўлиқ очиб берди.

Мазкур китоблар тақдимоти улуғ аллома хотирасини ёд этиш, унинг маънавий меросини асраб-авайлаш ва келажак авлодга етказиш йўлида муҳим қадам бўлди.

Izoh qoldirish

Izohlar