
22.09.2025
СИЙРАТ КИТОБЛАР КЎРГАЗМАСИ БЎЛИБ ЎТДИ
“Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида сентябрь ойи “Ислом тарихи фан ойлиги”муносабати билан устоз ва талабалар иштирокида Сийрат фанига оид китоблар кўргазмаси бўлиб ўтди.



️Мазкур тадбирда Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари, сийратлари ва у зотнинг улуғ фазилатлари ҳақидаги нодир асарлар ҳамда замонавий тадқиқотлар намойиш этилди. Тадбир давомида устозлар ва талабалар сийрат илмининг аҳамияти, уни ўрганишнинг бугунги ёшлар маънавий ҳаётидаги ўрни ҳақида фикр алмашдилар.


Китоблар кўргазмаси ёшларни илмга, китобхонликка, сийратни чуқур ўрганишга ундаш билан бирга, муассасада маънавий-маърифий муҳитни янада бойитди...
Нуралиев Умид – Таълим муассасаси АРМ кутубхоначиси
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
Izohlar