“ИЛМ-МАЪРИФАТНИ ТАРҚАЛИШИДА МАРКАЗИЙ ОСИЁ АЛЛОМАЛАРИНИНГ БУЮК ХИЗМАТЛАРИ”
Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) билан ҳамкорликда “Марказий Осида ислом цивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” мавзусидаги III халқаро илмий-амалий бўлиб ўтмоқда.
Конференцияда Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси директори, Доктор Шукурилло Умаров “ИЛМ-МАЪРИФАТНИ ТАРҚАЛИШИДА МАРКАЗИЙ ОСИЁ АЛЛОМАЛАРИНИНГ БУЮК ХИЗМАТЛАРИ” мавзусида ўз марузаси билан иштирок этди.
Доктори Шукурилло Умаров ўз марузасида Жаҳон илм-фан цивилизацияси ҳамда ислом маърифати ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган, умумжаҳон эътироф этган кўплаб туркий қавмларга мансуб алломалар ва уларнинг нодир маънавий-илмий мероси мавжудлигини таъкидлаб ўтди.
Уларнинг нодир асарлари ўз давридан ҳозирги вақтгача ўз аҳамиятини йўқотмасдан илм-фан тараққиёти учун муҳим манба сифатида эътироф этиб келинаётганлини ҳамда Буюк аждодларимиз: Мусо ал-Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али Ибн Сино, Аҳмад Фарғоний, Абу Носир Форобий, Мирзо Улуғбек каби алломалар ер, коинот, фалакиёт, риёзат, табобат фанларига асос солган бўлса, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Доримий, Имом Кеший, Имом Мотуридий, Маҳмуд Замаҳшарий, Бурҳониддин Марғиноний, Баҳоуддин Нақшбандий каби алломалар диний фанлар асосини яратганлиниги эътироф этди.
Izohlar