“Имом Бухорий – муҳаддислар султони”
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан “Имом Бухорий – муҳаддислар султони” мавзусида халқаро илмий конференция ўтказилмоқда.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва турдош ташкилотлар билан ҳамкорликда “Имом Бухорий – муҳаддислар султони” мавзусида халқаро илмий конференция ўтказилмоқда.
Унда мамлакатимиз ва Миср ҳамда Туркия давлатларининг 10 га яқин олим ўз марузалари билан иштирок этмоқда.
Халқаро конференцияда Имом Бухорийнинг диний-маърифий мероси юзасидан олиб борилаётган тадқиқотлар умумлаштирилиб, бу борада истиқболдаги долзарб вазифалар белгилаб олиниши назарда тутилган.
Ҳусусан, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ҳадисшунослик ихтисослиги бўйича фалсафа доктор Шукурилло Умаров “Ислом оламида “саҳиҳ ал-бухорий” нинг тарқалишида мовароуннаҳрлик машҳур ровийлар хизмати” мавзусида ўз марузаси билан иштирок этди.
Шукурилло Умаров ўз марузасида “Саҳиҳ ал-Бухорий” асарини Қуръони каримдан кейинги иккинчи манба сифатида эътироф этилиши, асарнинг ҳеч ўзгаришсиз ривоят, дироят, эшитиш ва ёзма услубларда замонлардан-замонларга, маконлардан-маконларга ўтиб келишида бухоролик, самарқандлик ва насафлик муҳаддисларнинг буюк хизматлари борлиги.
Шунингдек, Юртимизда ёзма асарларни ўрганишликка кенг эътибор қаратилар экан, ислом тарихининг илк даврларида Мовароуннаҳрдан уч мингдан зиёд муҳаддисларни етишиб чиққанлиги ва уларнинг ҳадис илмини шаклланишидан то тараққиёти борасида олиб борган буюк хизматларини ва илмий-маънавий меросини янада кенг ўрганишда катта имкониятлар яратилади. Албатта, уларнинг барчасини ҳаёти ва илмий меросини фундаментал тадқиқ қилиш, асарларининг таржима ва тавзиҳ этилиши жамиятимизнинг ижтимоий тараққиётини таъминлаш ҳамда ёшларда ижтимоий-ахлоқий масалаларни камалоти учун муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади.
Izohlar