21-октябрь Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун
21-октябрь Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилгани муносабати билан бугун Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни таълим муассасаси директори Шукурилло Умаров очиб берди.
Тадбирга ўзбек тилимиз намоёндаларидан Термиз давлат Университети "Ўзбек филологияси" Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси катта ўқитувчиси Абдурашид Турсунов таклиф қилинди.
Маълумки, бу йил ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига роппа-роса 33 йил тўлди. Чунончи, бу муҳим тарихий қарор 1989 йил 18 октябрда қабул қилинган эди. Шу муносабат билан муассасамиз раҳбар-ходимлари ташаббуси билан ташкил қилинган “Тил – миллат кўзгуси” деб номланган давра суҳбатимизга хуш келибсиз!
Тадбирда таълим муассасаси талабалари ўзларини ўзбек тилига бағишланган чиқишлари билан қатнашдилар. Тадбир давомида таниқли тил арбоби Абдурашид Турсунов таълим муассасаси талабаси томонидан бир нечта саволлар берилиб,уларга аниқ ва жуда чиройли жавоб олдилар.
Таълим муассасаси матбуот хизмати
Izohlar