“Устоз ва талабалар билан Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси сенаторининг учрашуви ташкил етилди”
1989 - йилнинг 21-октябр куни Ватанимизда давлат тилининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича “Давлат тили тўғрисида”ги қонун қабул қилиниб, унга кўра Ўзбек тилига - Давлат тили мақоми берилган кун сифатида нишонланиб келинади. Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси сенатининг “Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси” раиси Иминов Одилжон Каримович ҳамда Халқ депутатлари вилоят кенгаши котибияти мудири Aбдураимов Сайдулло Бердимуродовичлар Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази ва Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасига ташриф буюрди.
Ташриф давомида сенатор таълим муассасаси талабаларнинг дарс ўтиш жараёни билан яқиндан танишди. Шундан сўнг таълим муассасаси мажлислар залида “21 – октябрь Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун” муносабати билан тадбир ташкил етилди.
Тадбирни таълим муассасаси директори Ш.Умаров очиб берди. Тадбирда ўзбек тилининг ҳуқуқий мақомини белгилашда енгиб ўтилган қийинчиликлардан тортиб ҳозирги кунда тилимизнинг бой имкониятларидан кенг фойдаланиш учун яратилган шарт – шароитлар ҳамда давлат тилини янги поғонага олиб чиқиш борасида қилинаётган саъй-ҳаракатлар алоҳида еътироф етилди.
Тадбир давомида сенатор талабалар билан суҳбатлашиб маҳорат дарсини ўтиб берди. Динни бугун асл мазмун-моҳиятини халқга ва ёшларимизга тушунтиришда диний соҳа ходимларининг ўрни зарур еканлигини таъкидлади. Шу билан биргаликда бугун илм, фан, маърифатни ривожланишини диний маърифатсиз тасаввур қилиш қийинлиги, ўтган аждодларимизни барчаси икки томонлама илм маърифатга ега бўлганлиги учун юксак мақомларга еришганлиги тадбир давомида таъкидланди.
Тадбир сўнгида меҳмонларга Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази ва Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси томонидан нашр етилган китоб ва есдалик совғалар топширилди.
Izohlar