Фарзанднинг ота-онаси олдидаги бурчи
Жорий йилнинг 28 октябрь санасида Термиз шаҳрида жойлашган 8-мактаб ўқувчилари ўқитувчиси ҳамроҳлигида "Маънавият дарси"да Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасига ташриф буюрди. Тадбирда таълим муассасаси директори Ш.Умаров "Фарзандни ота-онаси олдидаги бурчи" мавзусида ўқувчиларга керакли кўрсатма ва тавсияларини берди.
Тадбир давомида Ота-она ҳар бир инсон учун ниҳоятда мўтабар, ҳар қанча эъзозга лойиқ кишилардир. Ислом дини ота-она ким бўлишидан қатий назар уларни ҳурмат-эҳтиром қилишга буюради. Дунёда ислом диничалик ота-онанинг ҳурматини юқори қўйган таълимот йўқдир. Маълумки, ота-оналар ўз фарзандларини чексиз меҳр-муҳаббат ва шафқат билан тарбия қилиб ўстирадилар. Бинобарин, ҳар бир фарзанднинг зиммасига ҳам ақлан, ҳам шаръан ўз ота-оналарига нисбатан беҳисоб бурч ва вазифалар юкланиши борасида маслахат, насихат ва ўгитлар бердилар.
Тадбир сўнгида ўқиувчилар билан савол-жавоб қилинди ва иқтидорли ўқувчиларга Имом Термизий халқаро илмий-татқиқод маркази тамонидан нашр этилган китоблар совға қилинди.
Таълим муассасаси матбуот хизмати
Izohlar