"Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида ўтказилган давра суҳбати
Жорий йилнинг 28 октябрь санасида Термиз муҳандислик-технология институти ўқитувчилари ва талабалари Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасига ташриф буюрди. Ташрифдан кўзланган мақсад "Жaҳолaтгa қaрши мaърифaт" мавзусида талабаларнинг илғор ғоя, таклиф ва ташаббуслари билан яқиндан танишиш ҳамда уларнинг муаммоларини ўрганиш мақсадида Сурхондарё вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари A.Aбдураҳмонов, Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси директори Ш.Умаров ҳамда институт ректори Ў.Aхмедов ва талаба-ёшлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда Сурхондарё вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари A.Aбдураҳмонов талаба-ёшларга бугунги кунда учраб турган турли хилдаги оқимлар, алдамчи ёт ғоялар ва уларнинг таъсирига тушуб қолмаслик, бундай ғояларга маърифат билан курашиш ҳақида ўз маслаҳатларини бериб ўтди.
Учвашув давомида таълим муассасаси директори Ш.Умаров сўзга чиқиб "Бугунги кунда муқаддас ислом динимизнинг инсонпарварлик ғояларини тарғиб этиш, “Жаҳолатга қарши – маърифат” тамойили асосида униб-ўсиб келаётган ёшларимизни соғлом эътиқод руҳида тарбиялаш янада долзарб аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб ўтди. Ҳозир Ватанимизда муборак ислом динининг илмий-маърифий таълимотини асраб-авайлаш ва илмий асосда чуқур ўрганиш, дунё бўйлаб кенг кўламда тарғиб қилиш мақсадида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилаётир. Бу ишлар дунё ҳамжамияти учун ҳам бир ибрат ва намуна десак асло муболаға бўлмайди. Айнан шу мақсадда мамлакатимизда кўплаб илмий-тадқиқот марказлари ташкил этилмоқда. Дунё тамаддуни бухорийлар, фарғонийлар, самарқандийлар, хоразмийлар, термизийлар, насафийлар таратган илм зиёсидан қанчалар баҳраманд бўлган бўлса, бугунги кунда ҳам бу баҳрамандлик давом этмоқда. Улар ислом динига илмий нуқтаи назардан ёндошиб, чинакам маърифий исломни ўрганиб, уни тарғиб қилганлар, бу диннинг софлиги йўлида фидоийлик кўрсатганлар, ҳар қандай бидъат-хурофот ва залолатга бошловчи тоифаларга қарши шафқатсиз курашганлар. Аждоларимиз қолдирган бебаҳо мерос ўз қадри ва аҳамиятини асло йўқотгани йўқ".
Учрашув сўнгида талаба-ёшлар таклиф ва мулоҳазаларини билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассисларидан жавоблар олишди.
Таълим муассасаси матбуоот хизмати
Izohlar