Жаҳолотга қарши маърифат
Жорий йилнинг IV чорагида талаба-ёшларнинг илғор ғоя, таклиф ва ташаббуслари билан яқиндан танишиш, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш ҳамда талаба-ёшлар ўртасида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтида учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси директори Ш.Умаров, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси Р.Тогаев, институт Ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор Р.Норлиев ҳамда институт талабалари иштирок этдилар.
Учрашувда Таълим муассасаси директори Ш.Умаров сўзга чиқиб, бугунги шиддат билан ривожланаётган ахборот-техналогия асрида интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган мафкуравий хатарлар ва уларни олдини олиш, бугунги глобаллашув даврида турли мафкуравий таҳдидлар ва уларга қарши курашиш масалалари бўйича атрофлича сўз юритилиб, ҳаётий мисоллар келтирилди. Интернет тармоғи орқали диний экстремистик ғоялар, “оммавий маданият” тарғиботчилари ёшларимиз онгига ўзларининг ғояларини сингдиришга уринаётганликлари, соҳа мутахассислари бу каби салбий таҳдидларнинг олдини олиш, уларга қарши маърифат билан курашиш тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Тадбир якунида талабаларнинг муаммо, талаб ва таклифлари ёзиб олиниб, уларнинг йечими юзасидан келишиб олинди.
Институт ўқитувчиларига Имом Термизий халқаро илмий-татқиқот маркази тамонидан нашр этилган китоблар эсдалик совғаси қилиб берилди.
Таълим муассасаси матбуот хизмати
Izohlar