02.11.2022

Фитна қотилликдан ҳам ёмондир

Бугунги кунда энтернет тармоқларида баъзи қўштирноқ ичидаги шахслар мусулмонларнинг ўрталарида фитна чиқаришга ҳаракат қилаётганларга раддия .

            Аввало Аллоҳнинг каломи қурони каримнинг “Бақара сурасининг 191- ояти”га қарасак:

 

وَاقْتُلُوهُمْ حَيْثُ ثَقِفْتُمُوهُمْ وَأَخْرِجُوهُمْ مِنْ حَيْثُ أَخْرَجُوكُمْ  وَالْفِتْنَةُ أَشَدُّ مِنَ الْقَتْلِ  وَلَا تُقَاتِلُوهُمْ عِنْدَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ حَتَّى يُقَاتِلُوكُمْ فِيهِ  فَإِنْ قَاتَلُوكُمْ فَاقْتُلُوهُمْ  كَذَلِكَ جَزَاءُ الْكَافِرِينَ١٩١

     

        “Фитна қотилликдан ҳам ёмондир”. дейилган.

Золим ва қонхўр кимсалар ҳамиша инсонлар, бутун-бутун қабилалар ўртасига фитна, нифоқ солиб, жамиятнинг тинч ҳаётини пароканда қилишади. Фитна эса одамларни қатл қилишдан ҳам ёмон жиноятдир. Аммо жоҳил ва урушқоқ бузғунчилар инсоният тарихи давомида жуда кўп марта Парвардигорининг ана шу амирларига  қарши борган, турли фитналар чиқариб, минг-минглаб бегуноҳ кишиларнинг ҳалокатига сабаб бўлганлар. 

 

 

Хайрулла Мардонов – Имом Термизий ўрта махсус ислом 

таълим муассасаси ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари в.в.б.

Izoh qoldirish

Izohlar