10.11.2022

"Ўзбекистонда тасаввуф тарихи ва Сўфи Оллоҳёрнинг тасаввуф таълимоти"

Жорий йилнинг 9-ноябрь куни Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилояти бўлими билан ҳамкорликда "Ўзбекистонда тасаввуф тарихи ва Сўфи Оллоҳёрнинг тасаввуф таълимоти" мавзусида Олтинсой тумани Сўфи Оллоҳёр зиёратгоҳида ўқув семинари ташкил этилди. 

Тадбирда Олтинсой тумани халқ таълим бўлими, Олтинсой тумани маънавият ва маърифат бўлими ходимлари, педагог-ўқитувчилари ҳамда тумандаги таълим муассаса ўқувчилари ҳам иштирок етди. Ўқув семинари юқори савияда ўтказилди. Тадбирда алломанинг ҳаёти, маънавияти ва асарлари ҳақида мутахассислар томонидан батафсил маълумотлар берилди. 

Шунингдек, тадбир сўнгида бу каби тадбирларни ҳар бир туман ва шаҳар кесимида ўтказилиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди. Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан нашр қилинган китоблар “Тоғаймурод” номидаги миллий кутубхона ва музейига тақдим этилди.

Izoh qoldirish

Izohlar