11.11.2022

Таълим муассасасида "Яшил макон" лойиҳаси

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан ўтказилиши анъанага айланган “Яшил макон” экологик лойиҳаси доирасида ҳар йили 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатини экиш ва шу орқали мамлакатимиз яшил майдонларини амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режа қилинган. 

«Aгар Ўзбекистонда екологияни яхшилайман деса, ҳар йили ҳар бир хонадан иккитадан дарахт ексин. Ҳар бир ташкилот бештадан дарахт ексин, қайси ташкилот бўлишидан қатъи назар. Олийгоҳми, мактабми, тиббиётми, катта-катта корхоналарми. Мана шуни Ўзбекистон тажрибаси қилсак, баҳор бошланганча. Халқимиз қўллаб-қувватлайди, албатта. Мана шуни қилсак, дуога қоламиз», — деган еди давлатимиз раҳбари.

Ўтган давр мобайнида мамлакат бўйлаб турли давлат идоралари, корхона ва ташкилотлар томонидан ушбу ташаббус кенг қўллаб-қувватланиб, лойиҳага барча бирдек ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Мазкур ташаббус юзасидан  мамлакатимизда кенг қулоч ёзган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида вилоятимизнинг барча жойларида хайрли ишлар олиб борилмоқда. Ушбу хайрли ишни амалга оширишни йўлга қўйиш мақсадида Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасининг тегишли йер майдонида ҳам таълим муассасининг педагог-ходимлари ҳамда талабалари томонидан 200 дан ортиқ арча кўчати екилди ва екилган кўчатларни парваришлаш ишлари йўлга қўйилди.

 Юртимиз бўйлаб кенг миқёсда ўтказилаётган  “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган бу каби тадбирлар ҳудудлар қиёфасини обод этиш баробарида, табиатни асраш, экологик мусаффоликни таъминлашга кўмак бериши билан аҳамиятлидир. 

 

Таълим муассасаси матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar