12.11.2022

Таълим муассасаси талабалари ўртасида "Аллоҳнинг гўзал исмлари"ни ёддан айтиш бўйича мусобақа ташкил этилди!

Aъроф сурасининг 180-оятида: «Aллоҳнинг гўзал исмлари бор, улар билан дуо қилинглар», дейилган.
Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Aллоҳ таолонинг тўқсон тўққизта – бир кам юзта исми бор. Ким уларни санаса, жаннатга киради. Aллоҳ тоқдир ва тоқни яхши кўрур», дедилар.

Жорий йилнинг 10 ноябр санасида дарсдан бўш вақтда, талабалар вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида, таълим муассасаси талабалари ўртасида "Аллоҳнинг гўзал исмлари"ни ёддан айтиш бўйича мусобақа ташкил этилди. Ушбу мусобақада таълим муассасаси педагок-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этишди. Мусобақа кўтарингки рухда бўлиб ўтди. Унда таълим муассасаси 3-курс талабаси Абдуллаев Фатхулло олий ўринни, 2-босқич талабаси Абдураҳмонов Усмонжон ва 1-босқич талабаси  Йулдошев Жамшид 2-ўринни, 3-курс талабаси Иброҳимов Соҳибжон 2-ўринни, 2-босқич талабаси Янгибоев Асатулла 3-ўринни эгалладилар. Мусобақада ғолиб бўлган талабалар китоб ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

 

Таълим муассасаси матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar