“Конфессиялараро мулоқот ва диний бағрикенглик-жамият барқарорлиги гарови”
Бугун кунда юртимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари бир оила фарзандларидек, тенг ҳуқуқлилик, миллатлараро тотувлик ҳамда ўзаро ҳамжиҳатлик шароитида яшаб, Ватанимизни янада равнақ топтириш йўлида меҳнат қилиб келишмоқда. Бугун Термиз давлат университетида “Конфессиялараро мулоқот ва диний бағрикенглик-жамият барқарорлиги гарови” мавзусида ўтказилган тадбир буни яққол намунасидир. Тадбирда Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази директори, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакили, Вилоят Туркман миллий маданий маркази, Вилоят Рус миллий маданий маркази, Вилоят Тожик миллий маданий марказ ходимлари ҳамда Термиз давлат университетининг турли миллатдаги талаба ёшлари иштирок етди. Тадбир кўтаринки риҳда ўтди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоб олдилар.
Таълим муассасаси матбуот хизмати
Izohlar