17.11.2022

“16 ноябрь — Халқаро диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик куни”

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси педагок-ўқитувчилври ва талаба-ёшлари иштирокида “16 ноябрь — Халқаро диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик куни”га бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатига маърузачи сифатида таълим муассасаси ўқитувчиси Х.Чоршанбиев ўз нутқи аввалида, билим юрти талаба-ёшларини байрам билан қутлаб, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни ривожлантириш йўлида Ватанимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва бу борадаги ютуқларимиз тўғрисида сўзлаб берди. Жумладан, “Диний бағрикенглик” – муқаддас туйғу бўлиб, динлар тарихини ўрганишда муҳим омил ва тинчлик кафолати ҳамда умуминсоний бойлик эканлигини таъкидлаб ўтишди. Ҳозирги глобаллашув жараёнида миллатлараро тотувлик ва толерантлик маданияти ўта муҳим ҳисобланади. Ҳар бир жамият аъзоси ўзида бу каби эзгу туйғуларни шакллантириши лозим деди.

Давра суҳбати ниҳоясида талаба-ёшлар ўз миннатдорчиликларини билдириш билан бирга қизиққан саволлари билан маърузачиларга мурожаат қилди.

Таълим муассасаси матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar