ДУО ҚИЛИШ РОББИМИЗНИ МАМНУН ҚИЛАДИГАН АМАЛЛАРДАНДИР
Бу дунёда ҳар кандай инсондан кичик нарсалар қайта-қайта сўрайверилса, қанчалик саховатли бўлмасин, оҳир-оқибат у малолланади. Аллоҳ таоло эса бандалари қанчалик сўрагани сайин шунча мамнун бўлади. Бу ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васаллам шундай деганлар:
عَن أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَنْ لَمْ يَسْأَلُ اللهَ يَغْضَبْ عَلَيْهِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Аллоҳ таолодан сўрамаса, У Зот унга ғазаб қилади" , дедилар". (Имом Термизий ривояти)
Дуо, мақсадни ҳосил қилиш воситасигина бўлиб қолмай, балки, мустақил ибодат ҳамдир. У ҳоҳ ўзи учун, ҳоҳ дунëвий мақсад учун бўлмасин, ибодат ҳисобланади ва савоб келтиради. Банда қанчалик куп дуо қилса, Аллоҳ таоло билан алоқаси шунчалик мустаҳкамланади. Фақат машаққат ёки бошга иш тушган пайтда дуо қилиш шарт эмас. Балки, хурсандчилик ва мамнун вактларда ҳам дуо қилиш лозимдир. Бу ҳақида хадиси шарифда шундай дейилган:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَنْ سَرَّهُ أَنْ يَسْتَجِيبَ اللهُ تَعَالَى لَهُ عَنْدَ الشَّدَائِدِ
وَالكُرَبِ فَلْيُكْثِرِ الدُّعَاءَ فِي الرَّحَاءِ. رَوَاهُ التّرْمِذِيُّ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимни қийинчилик ва ғам-ғуссалар пайтида Аллоҳ дуосини ижобат қилиши хурсанд қилса, оройиш пайтида дуони купайтирсин", дедилар". (Имом Термизий ривояти)
Аллоҳ таоло Қуръони каримда ваъда қилади: "Менга дуо қилинглар, Мен сизларга (дуоларингизни) мустажоб килай". (Foфир, 60-оят)
Аллоҳ таолонинг ваъдаси янглиш бўлиши мумкин эмас. Шу боис, чин дилдан қилинган дуо албатта мустажоб бўлади. Дуоларнинг қабул бўлиши турлича акс этади. Баъзи вақтда сўралган нарсанинг айнан ўзи берилади. Баъзан, банда сўраган нарса, Аллоҳ таолонинг илмида унга муносиб ёки фойдали бўлмайди. Шу сабабли, Аллоҳ таоло дуо қилувчи бандага дунё ёки оҳиратда ундан яхши, фойдалирок нарсани ато қилади. Шу жиҳатдан, ҳар кандай дуонинг уч ҳил фойдаси бор:
1. Дуо кабул бўлиши билан мурод хосил булади;
2. Ҳар бир дуога савоб етади;
3. Дуо қанча кўп қилинса, Аллоҳ таоло билан банданинг алоқаси шунча мустаҳкамланади.
Дуо қилувчининг одоби қиблага юзланиш, қўлни кўтариш, овоз чиқариб дуо қилиш ва уни ҳамду сано, салавоту шариф билан бошлаш. Агар бу ишларни қилишнинг имкони бўлмаса, у сиз ҳам дуо килиш жоиз. Шу сабабли, Аллоҳ таоло дуони шундай осон қилдики, уни ҳар вақт, ҳар жойда юриб, айланиб ва ишлаб туриб ҳам қилиш мумкин. Агар тил билан сўраш имкони бўлмаса (масалан, ҳожатхонада ёки бошка жойда), қалбдан дуо қилиш ҳам жоиз ҳисобланади.
Дуода фақатгина, катта-катта нарсаларни сўраш шарт қилинмаган, аксинча, банда ўзининг каттаю кичик ҳожатларини Аллоҳ таолодан сўраши лозим. Бу борада, ҳадиси шарифда шундай дейилган:
عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لِيَسْأَلْ أَحَدُكُمْ رَبَّهُ حَاجَتَهُ كُلَّهَا حَتَّى يَسْأَلَهُ
شِيعَ تَعْلِهِ إِذَا انْقَطَعَ. رَوَاهُ التّرمذي.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирингиз Роббисидан ўзининг барча ҳожатинисўрасин. Ҳатто, ковушининг узилган тасмасини хам", дедилар". (Имом Термизий ривояти)
Шу боис, киши кичик бир эҳтиëжи булса ҳам, лозим. Арзимаган қийинчиликни кетқазишни ҳам уни Аллоҳ таолодан сўрашни одатга айлантириши Аллоҳ таолодан сўраш даркор. Бир муаммога рўбару келган ёки бирор машаққат етганида гўдак уз онасини чақиргани каби, инсонга ҳам бирор ташвиш келганида, Аллоҳ таолони чакириши лозим. Мўмин инсон айланиб, юриб, туриб, ўтириб, иш қилатуриб, хуллас ҳар қандай кичикдан кичик нарсаларни ҳам Аллоҳ таолодан сўрашни одатга айлантирса, Худо хоҳласа жуда тез тараққий топади.
Аллоҳ таоло барчамизни дуо қилишда ўзига машғул қилиб қўйсин Амин.
Ҳабибуллоҳ домла Саидов - Термиз шахар
"Ҳаким-Термизий" жоме масжиди имом-ноиби
Izohlar