Тошкент ислом институти ва Мир араб олий мадрасаси талабалари Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида педагогик амалиёт ўтамоқда
Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва Мир араб олий мадрасасидан 8 нафар 4-курс талабалари 2022-2023 ўқув йили жараён жадвалига мувофиқ 2022 йил 31 октябрдан 24 декабргача бўлган давр оралиғида педагогик амалиёт ўтамоқда. Тошкент ислом институти "Ҳадис ва ислом тари фанлари" кафедраси катта ўқитувчиси Маманасиров Фахриддин домла ҳамда Мир араб олий мадрасаси ўқитувчилари Тўхтасинов Рўзимуҳаммад домла ва Абдулатиф Мадаминзода домлалар педагогик амалиёт ўтаётган талабалар билан учрашиш мақсадида таълим муассасамизга ташриф буюрди.
Дастлаб, Педагогик амалиёт ўташ учун Имом Бухорий номидаги ТИИдан келган Довутов Саидбурхон Муҳаммадиевич, Сагидуллаев Зарафатдик Рашидович, Омонов Муҳаммадсолиҳ Зухриддин ўғли, Қузиев Валиюлло Мусулмонович ва Шарипов Исроилжон Саминжон ўғли, ҳамда Мир араб олий мадрасасидан келган Пармонов Бобошер Нурпўлат ўғли, Мансуров Фархат Мансур ўғли, ва Ибрагимов Ҳабибулло Раҳматуллаевичларнинг тафсир, қироат, араби тили дарсларига кириб, уларнинг дарс ўтиш борасидаги дастлабки кўникмаларига баҳо бердилар.
Таълим муассасаси матбуот хизмати
Izohlar