МАЗҲАБСИЗЛИК ОЧИҚ ЗАЛОЛАТ
Мазҳабсизлик ислом шариатига таҳдид соладиган хатарли бидъаддир. Бу борада сўз кетар экан аввало мазҳаб сўзига эътибор қаратсак, мазҳаб сўзи араб тилида заҳаба феълидан олинган бўлиб “йўл” маъносини билдиради. Истлоҳда эса, тўрта фиқҳий мазҳаб имомларининг бирига эргашишлик дир. ХХ аср сўнггида мусулмон оламида ислом ниқоби остидаги ақидапарастлик гуруҳларидан ташқари яна бир таҳдиднинг янги қатлами намоён бўлдики, у ҳам бўлса мазҳабcизликка чақирувчилар тоифасидир. Ҳаракат тарафдорларининг даъвосича, Исломда унга эътиқод қилувчи шахс учун суннийликдаги тўрт ёки ундан бошқа фиқҳий мазҳабларнинг бирига эргашишлик шарт қилинмаган. Агар мусулмон шахс, бирор шаръий масалада улардан бирининг йўлини ўзига лозим тутса, у кўр-кўрона тақлид қилгани учун хатокор мутаассиб ва динидан ажралган фирқа ва гуруҳлардаги шахслар каби адашади. Мазкур тоифага кирувчи шахслар исломга амал қилишнинг асосида фақатгина Китоб (Қуръон) ва сунна туриши лозимлигини таъкидлашади. Уларнинг фикрича, бу икки манба хатолардан холи. Аммо фиқҳий мазҳабларга эргашиш эса, китоб ва сунна таълимотидан кўра, кўпроқ шахслар ижтиҳод (фикр)ларига тақлид қилиниши билан тавсифланади. Бу эса, хатога йўл қўйиш ва нуқсонлардан холи бўлишни тўлиқ кафолатлай олмайди. Қолаверса, исломдаги фиқҳий мазҳаблар ҳижрий III асрдан сўнг пайдо бўлганлиги эътиборидан, бидъат ишлардан саналиб, сунна таълимотига кўра ҳар бир динга киритилган янгилик шубҳасиз залолатга маҳкумдир. Саҳобаи-киромларнинг барчаси ҳам Аллоҳнинг китоби ва Расулуллоҳнинг суннатигагина мурожаат қилганлар. Ўзларини ислом динининг фидойилари деб эълон қилаётган бу тоифа тарафдорлари Қуръон ва сунна турганда фиқҳий мазҳабларга эргашиш айнан мусулмонлар ўртасида ихтилофлар пайдо бўлишига замин яратилиши ва бу уларнинг бирлигига раҳна туғдираётганлигига жар солинмоқда. Аслидачи?!
Аслида, мазҳабсизлик даъвосини ёйишнинг ўзи ихтилоф манбаи бўлиб, Ислом дини, хусусан мусулмонлар бирлигига улкан таҳдид туғдирадиган омил эканлигига шубҳа йўқ. Улар ўзларини мазҳабсиз деб даъво қиладилару,аслида ўзлари ҳам намоз ва бошқа ибодатларда ўша тўртта машҳур мазҳаб имомларидан бирига эргашади. Ижтиҳод қилишга ҳар ким ҳам қодир бўла олмайди. Чунки, бу ишни қилиш учун шаръий далиллардан ҳукмларни истинбот қилишга етарли даражада ақлий қувват лозим бўлади. Бу малакани Аллоҳ таоло ҳаммага ҳам берган эмас. Лекин бир икки масалаларда ихтилоф қилиб, “Мазҳаб деган нарса Расулуллоҳнинг даврларида бўлмаган, биз уларга эмас Аллоҳ ва расулига эргашамиз”дейдилар. Бу гапларни айтаётган кишилар мазҳаб борасида илмлари йўқлигини билдиради.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Аллоҳ таолонинг “Агар билмасангиз зикр аҳлларидан сўранг”, (Наҳл: 43) деган амридир. Уламолар ижмоъ қилганларки бу оят ҳукмни ва унинг далилини билмайдиган кишиларни ўша нарсаларни биладиган кишиларга тобеъ бўлишга буюрмоқда. Дарҳақиқат барча усул уламолари бу оятни саводсиз одам мужтаҳид олимга тақлид қилиши кераклигига биринчи далил ўлароқ келтирадилар.
Аллоҳ таолонинг “Албатта, бу Менинг тўғри йўлимдир. Бас, унга эргашинг. Ва бошқа йўлларга эргашмангки, сизни унинг йўлидан ажратурлар”
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам мен ва хулафоий рошидинларнинг йўлини маҳкам тутинглар деб айтганлари мазҳабсизликни дъаво қилаётганларнинг гаплари пуч ёлғон эканлигига далил бўлади.
Тўрта мазҳабдан бирини маҳкам тутиш вожиб саналади.Бунга барча мусулмонлар уммати ижмо қилишган.
Муҳаммад Саид Рамазон Бутий ҳазратлари: “Мазҳабсизлик диндан чиқишга олиб борадиган кўприкдир”, деганлар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратлари: “Мазҳаблар бирлик рамзи” китобларида ҳам мазҳабда мустаҳкам туриш борасида келтирган.
.
Хайрулла Мардонов – Имом Термизий ўрта махсус ислом
таълим муассасаси ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари
Izohlar