21.04.2026

По Ҳаё  —  иймоннинг бир бўлагидир!

“Ҳаё” сўзи луғатда “уялиш”, “тортиниш” ва “камтарлик” каби маъноларни англатади.  Яъни,“Ҳаё” айбдан ва ёмонланишдан қўрқиб ўзини паст олиш ва ўзгаришдир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Имон йетмишдан ортиқ бўлакдан иборатдир. Унинг енг афзали “Лаа илаҳа иллаллоҳ” дейиш ва енг қуйиси, йўлдаги озор берадиган нарсани олиб ташлашдир. Ҳаё ҳам — иймоннинг бир бўлагидир”, — деганлар (Имом Муслим ривоятлари).

Ушбу ҳадиси шарифда келган имоннинг енг олий ва енг қуйи бўлакларидан кейин «Ҳаё»ни алоҳида таъкидлаб: “Ҳаё иймоннинг бир бўлагидир”, — дейилиши бежиз емас. Чунки, ҳаё иймоннинг енг ажойиб кўринишларидан биридир. Ҳаё инсонни доимо яхшиликлар қилишга, ёмонликлардан четланишга чақирувчи ажойиб хислатдир.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга қарата:
“Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё қилинглар”, — дедилар. Саҳобалар “Ей Аллоҳнинг Расули, биз, албатта, ҳаё қиламиз, Алҳамдулиллаҳ”, — дейишди. “Ундоқ емас. Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё қилиш, бошни ва у ўз ичига олган нарсаларни, қоринни ва у ўз ичига олган нарсаларни сақламоғингдир. Ўлимни ва (қабрда) чиришни есламоғингиздир. Ким охиратни хоҳласа, дунё зийнатини тарк қилур. Ким ўшаларни қилса, Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё қилган бўлур”, — дедилар. (Имом Термизий ривоятлари).

Умматларини ҳар қадамда ҳаёга чорлаган  Зот Муҳаммад алайҳиссалом ҳаё бобида ҳам пешқадам едилар.

Абу Саид ал-Ҳудрий розияллоҳу анҳу У Зотни шундай сифатлаганлар:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёлари чимилдиқдаги келинникидан ҳам кучлироқ еди. Бир нарсани ёқтирмасалар, юзларидан билар едик» (Имом Бухорий ривоятлари).

Бу ҳадисда ҳам Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёларини таърифлашда гўзал ўхшатиш танланган. Маълумки, ҳаёнинг енг юқори чўққиси гўшангага кирган янги келинчакда кузатилади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёлари еса ушбу даражадан ҳам юқори еди.

Шунингдек, У Зот саҳобаларни доимо ҳаёга тарғиб қилардилар. Ҳаёсизликнинг салбий оқибатларидан огоҳлантирардилар.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар.
«Ҳаё иймондандир. Иймон жаннатдадир. Ҳаёсизлик жафодир. Жафо дўзахдадир», — деганлар (Имом Термизий ва Ибн Можа ривоятлари).

Гуноҳ-у-маъсиятлар қалбдан ҳаёни кетказади. Ҳаё — барча яхшиликларнинг асосидир. Ҳаёнинг кетиши барча яхшиликларнинг заволидир. 

Аллоҳ таоло бизларнинг ҳаёларимизни зиёда қилсин.... Амин!

 

Омонов Оллоёр – Ўқув услубий бўлим бошлиғи

 

“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar