“Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази: кеча ва бугун” мавзусида ташкил қилинган матбуот анжумани ва Марказ томонидан нашр этилган алломалар қаламига мансуб китоблар ва “Буюк термизийлар” рисолалари тақдимоти бўлиб ўтди
Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2774-сонли “Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан ташкил этилган.
Марказ биноси 2019 йилнинг 17-18 октябрь кунлари Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятига қилган ташрифида фойдалинишга топширилди.
Марказ халқаро турдош ташкилотлар билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириб келмоқда. Жумладан, Россия, Марокаш, АҚШ, Буюк Британия, Саудия Арабистони, Туркия, Ҳиндистон, Марказий Осиё давлатларидан Тожикистон ва Қирғизистон каби давлатлар билан илмий-амалий ҳамкорлик алоқаларини олиб бормоқда.
Марказ Илмий-тадқиқот, Халқаро алоқалар ва зиёрат туризмини ривожлантириш ва Ахборот-ресурс маркази бўлимларидан иборат бўлиб, мазкур бўлимларда ҳозирги кунда 16 нафар илмий ходим илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланиб келмоқда. Шундан 6 нафари илмий даражага эга бўлган исломшунос, манбашунос илмий ходимлар ҳисобланади.
10 нафар илмий ходим буюк алломаларимиз илмий меросига бағишланган мавзуларда, 5 нафари фалсафа доктори (PhD), 5 нафари фан доктори (DS'с) диссертацияси ишларини ҳимояга тайёрламоқда.
Оммавий ахборот воситалари орқали, жумладан, “Ўзбекистон 24”, “Ўзбекистон” ва “Сурхондарё” телеканалларида термизий алломалар мероси ҳақида 30 га яқин телекўрсатув ва видеороликлар мунтазам намойиш этилмоқда.
“Буюк термизийлар” ва Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида 20 дан зиёд радиоэшиттириш эфирга узатилди.
Бугунги кунгача Марказ томонидан 72 та китоб нашр этилди. Термизий алломалари меросига оид қўлёзма асарлари таржимаси ҳам амалга оширилмоқда.
Марказ кутубхонасида 5000 яқин китоблар, тошбосма ва қўлёзма шаклидаги ноёб асарлар ҳамда электрон қўлёзмалар мавжуд.
Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси Матбуот хизмати
Izohlar